Тошкентда Россиянинг «Курчатов институти» филиали ташкил этилади

Тошкент шаҳрида Россиянинг «Курчатов институти» миллий тадқиқот маркази филиали ташкил этилади, — дейилади 2026-йил 25-ноябрдаги 643-сон Ҳукумат қарорида. Филиал материалшунослик, атом энергетикаси, биоиқтисодиёт, ядровий тиббиёт, радиология ва квант технологиялари бўйича қўшма илмий тадқиқотлар олиб боради.
Шунингдек, Фанлар академиясининг Геномика ва биоинформатика маркази ҳамда Илғор технологиялар маркази билан биотехнология ва геном технологиялари соҳасида ҳамкорлик қилинади. Иқтидорли талабалар, докторантлар ва ёш олимлар учун бош муассаса лабораторияларида ҳар йили камида 10 нафар иштирокчининг илмий стажировкалари ташкил этилади.
Филиалда докторантлар ва мустақил тадқиқотчилар учун маҳаллий ва хорижий олимлар иштирокида «қўшма илмий раҳбарлик» тизими ҳам жорий қилинади.