UZBNEWS

Олимлар: инфаркт ва инсульт хавфи белгилари 30 йил олдин пайдо бўлиши мумкин

Халқаро олимлар гуруҳи инфаркт ва инсульт хавфини кўрсатувчи белгиларни улар юз беришидан 30 йилгача олдин аниқлаш мумкинлигини маълум қилди. Мутахассислар тўртта узоқ муддатли тадқиқот доирасида 113 мингдан ортиқ кишининг тиббий маълумотларини ўрганди, иштирокчиларнинг ўртача ёши 46 ёш бўлган, айримлари 34 йил давомида кузатилган.

Кейинчалик юрак-қон томир муаммоларига дуч келганларда қон босими, холестерин миқдори ва тропонин оқсили даражасидаги фарқлар ўнлаб йиллар олдин ҳам кузатилган. Кам жисмоний фаоллик, «яхши» холестериннинг пастлиги ва буйраклар фаолиятининг ёмонлашуви ҳам дастлабки хавф омиллари қаторига кирган.

Муаллифлар битта таҳлил орқали инфарктни олдиндан айтиб бўлмаслигини, бироқ бу кўрсаткичларни умр бўйи мунтазам назорат қилиш хавфни анча олдин аниқлашга ёрдам беришини таъкидлаган — дейилади тадқиқот натижаларида.

UZBNEWS иловасида ўқиш