Лукашенко 2022-йилда Россиянинг Украинага ҳужум режасидан бехабар бўлганини айтди

Беларус президенти Александр Лукашенко 2022-йилда Россиянинг Украинага бостириб кириш режаларидан бехабар бўлганини айтди — бу ҳақда у Франсиянинг Ле Поинт нашрига берган интервюсида маълум қилди. «Мен уруш бошланганидан бехабар эдим ва Россия Бош штаби мени бу ҳақда хабардор қилмаган», — деди Лукашенко.
Унинг сўзларига кўра, Беларус Россия учун ҳам, Украинага ҳужум қилиш учун ҳам база бўлмаган. Лукашенко харита ёрдамида Брест ва Гомел вилоятларида Беларус ва Россиянинг қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилганини, шундан сўнг тўпланган қўшинлар «негадир Киев томон бурилганини» кўрсатди.
У бу гапларни «шунчаки ҳазил тариқасида» айтаётганини ҳам қўшимча қилди.