Тошкент–Астрахан тўғридан тўғри поезд қатнови 17-декабрдан йўлга қўйилиши кутилмоқда

2026-йил 17-декабрдан Тошкент ва Россиянинг Астрахан шаҳри ўртасида тўғридан тўғри темирйўл қатновини йўлга қўйиш кутилмоқда, — дея маълум қилди Астрахан вилояти ташқи алоқалар вазири Владимир Головков. Шунингдек, Хоразм вилояти билан «Астрахан — Урганч» тўғридан тўғри авиарейсини очиш масаласи муҳокама қилинмоқда.
Вилоят Ташқи алоқалар вазирлиги маълумотларига кўра, 2026-йилнинг биринчи ярим йиллигида ҳудуднинг Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажми икки баравар ошган, бунда экспорт 53 фоизга, импорт эса уч бараварга кўпайган. Астрахан Ўзбекистонга балиқ, гўшт ва сабзавот маҳсулотлари, жумладан йилига 400 тоннага яқин балиқ маҳсулотларини етказиб бермоқда, Ўзбекистондан эса тўқимачилик маҳсулотлари, мавсумий мева-сабзавотлар ва ёнғоқ импорт қилинмоқда.
Бундан ташқари, Астраханда Ўзбекистон савдо уйини очиш лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда.