UZBNEWS

Қамчиқ довонида қор ёғмоқда, ҳайдовчилар эҳтиёткорликка чақирилди

А373 «Тошкент – Оҳангарон – Ангрен – Қўқон – Шаҳрихон – Андижон» автомобил йўлининг 142–153-километрлари оралиғида қор, 102–142 ва 153–160-километрлари оралиғида эса ёмғир ёғмоқда. Ҳаво ҳарорати +2 даражани ташкил этмоқда, айрим ҳудудларда туман сабабли кўриш масофаси 800 метргача қисқарган.

Ҳайдовчиларга транспорт воситалари орасидаги масофани сақлаш, туман ва ёмғирда чироқлардан тўғри фойдаланиш ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш тавсия этилмоқда. Хабарда эслатилишича, ноқулай об-ҳаво шароитида бир лаҳзалик эътиборсизлик ҳам оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

Йўл ҳаракати чеклангани ёки довон ёпилгани ҳақида маълумот берилмаган.

UZBNEWS иловасида ўқиш