Ўзбекистонда поябзал ва трансформаторлар мажбурий маркировкаланади

Ўзбекистонда айрим турдаги поябзаллар ва трансформаторларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими жорий этилади, бу ҳақдаги ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Лойиҳага кўра, тизим 2027-йил 1-январдан тажриба тариқасида, 2028-йил 1-январдан эса мажбурий тартибда жорий этилади.
Рўйхатга ТИФ ТН коди 8504 бўлган трансформаторлар ҳамда резина, пластмасса, чарм ва тўқимачилик материалларидан тайёрланган оёқ кийимлари киритилиши таклиф этилмоқда. Маркировкаланмаган маҳсулот қолдиқларини ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар 2028-йил 1-апрелгача, улгуржи савдо субектлари 1-июлгача, чакана савдо субектлари 1-октябргача сотиши мумкин бўлади.
Лойиҳа муҳокамаси 10-декабргача давом этади.