UZBNEWS

АҚШ шарқида бўрон сабабли қарийб 900 минг истеъмолчи электрсиз қолди

АҚШнинг шарқий штатларида 26-ноябрь, Шукрона куни кечқурунгача бўрон туфайли қарийб 900 минг хонадон ва корхона электр энергиясидан узилиб қолди. Энг кўп зарар кўрган штатлар Пенсилвания, Ню-Жерси ва Мериленд бўлиб, уларда мос равишда 196 минг, қарийб 175 минг ва 136 мингга яқин истеъмолчи электрсиз қолган.

Ню-Жерси ва Ню-Ёрк штатларида фавқулодда ҳолат режими жорий этилди, Мериленд расмийлари эса сув тозалаш тизимларида узилишлар юз бериши мумкинлиги сабабли 2 миллионга яқин абонентдан сувни тежашни сўради. Кучли жала ва шамол туфайли мамлакат бўйлаб 400 га яқин авиарейс бекор қилинди, яна 2 мингдан ортиғи кечиктирилди — дейилади FlightAware портали маълумотларида.

Ню-Ёркда об-ҳаво сабабли Macy’s анъанавий паради 100 йил ичида илк бор кўчирилди ва у 28-ноябрда ўтказилади.

UZBNEWS иловасида ўқиш