Бухорода Арк ва Қўш мадраса тикланади, иккита янги музей ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 26-ноябрь куни Бухоро вилоятида туризмни ривожлантириш ва маданий мерос обектларини асрашга қаратилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Арк музей-қўриқхонасида реставрация ишларини олиб бориш, Қўш мадраса меъморий ансамблини тиклаш, шунингдек Жадидлар мероси давлат музейи ва Бухоро давлат санъат музейини ташкил этиш режалари тақдим этилди.
Тарихий марказдаги савдо ва хизмат кўрсатиш обектлари ягона меъморий услубга келтирилиши, бу ишлар UNESCO талабларига мувофиқ амалга оширилиши назарда тутилган. Тақдимотда 2027-йилда иккинчи Бухоро халқаро биенналесини ўтказиш консепсияси ҳам кўриб чиқилди, унинг доирасида Сомонийлар боғидан Лаби Ҳовуз ансамблигача 2,3 километрлик маданий сайр йўналиши ташкил этиш таклиф қилинди.
— дейилади президент матбуот хизмати хабарида