UZBNEWS

2027-йил аҳоли даромадларини ошириш учун фавқулодда ишлаш йили деб эълон қилинди

Аҳоли даромадларини кескин ошириш бўйича берилган топшириқлардан келиб чиқиб, 2027-йил фавқулодда ишлаш йили деб эълон қилинди — деди Марказий банк раиси Тимур Ишметов. Унинг сўзларига кўра, яқин 10 йил ичида аҳоли жон бошига тўғри келадиган ўртача даромадни 5000 доллардан 10 000 долларга етказиш режалаштирилган.

Бу ҳақда 25-ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга бағишланган йиғилиш якунлари бўйича маълум қилинди. Президент матбуот хизмати маълумотларига кўра, 2030-йилга бориб ўрта синф улушини 90 фоизга, умумий бандликда микро, кичик ва ўрта бизнес улушини 75 фоиздан 80 фоизга етказиш мақсад қилинган.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Зоҳидовнинг айтишича, президент бир ҳафта муддатда белгиланган мақсадларга эришиш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқишни топширган.

UZBNEWS иловасида ўқиш