ЙИ санксиялари Шрёдерни Россиядаги лавозимидан маҳрум қилиши мумкин

Европа комиссияси ЙИ фуқароларига Россия компанияларининг бошқарув органларида лавозим эгаллашни тақиқлашни таклиф қилди, бу Германиянинг собиқ канслери Герҳард Шрёдерга ҳам тааллуқли бўлиши мумкин. Чора Урсула фон дер Ляен 23-ноябрь куни тақдим этган Россияга қарши санксияларнинг 22-пакетига киритилган.
«Биз европаликларга Россиядаги компанияларнинг бошқарув органларида лавозим эгаллашда давом этишни тақиқлаймиз», — деди Европа комиссияси раиси. Шрёдер 30-сентябрь куни Россиянинг «Гиперглобус» супермаркетлар тармоғи кузатув кенгаши таркибига кирган эди.
Тақиқ РУСАЛ директорлар кенгаши раҳбари Бернард Зонневелд ва «Татнефт» директорлар кенгаши аъзоси Ласло Гереч каби бошқа европаликларга ҳам татбиқ этилиши мумкин, — деб ёзган Германиянинг Ҳанделсблатт газетаси.