Трамп Россия ва Хитойнинг Эронни қўллаб-қувватлашини аҳамиятсиз деб атади

АҚШ Президенти Доналд Трамп Россия ва Хитойнинг Эрон билан разведка маълумотларини бўлишишини аҳамиятсиз деб атади ва Эронда Европага етиб борадиган ракеталар борлигини даъво қилди. — Иштирок этиш мен учун маълумот бериш эмас, отишма дегани, — деди у Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳида журналистларга. Трамп Шукрона куни муносабати билан Яқин Шарқдаги америкалик ҳарбийларга қўнғироқ қилиб, уларнинг Эронга қарши урушдаги ролини мақтади ва жойлашув давом этишини айтди.
АҚШ Эронга қайта зарба бериши ҳақидаги саволга у «Агар бирор нарса қилсак, албатта Pickaxe Моунтаинъга зарба берамиз» деб жавоб берди. Трамп шунингдек, сўнгги кунларда Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху билан гаплашганини ва Эронга келишув учун имконият берилаётганини маълум қилди.