UZBNEWS

Сибига: Украина Россия бошлаган урушни Ливияга олиб ўтиш ниятида эмас

Украина ташқи ишлар вазири Андрий Сибига 26-ноябрь куни Ливия ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи Таҳир Салим ал-Баур билан телефон орқали гаплашиб, Украина Россия бошлаган урушни Ливия ва бошқа давлатлар ҳудудига олиб ўтиш ниятида эмаслигини маълум қилди. Суҳбат Украина 22-ноябрга ўтар кечаси Бенгази портида Россиянинг «Меркурий» ҳарбий кемасини чўктиргани ва юк кемасига зарба бергани ортидан бўлиб ўтди, Ливия шарқидаги ҳокимият маълумотига кўра, икки ливиялик ҳарбий ҳалок бўлган.

«Мен кўзда тутилмаган оқибатлар юзасидан афсус билдирдим ва Ливия халқига самимий ҳамдардлик изҳор этдим», — деди Сибига. Триполидаги БМТ тан олган Ливия ҳукумати ҳам Украина ҳужумларини қоралади, Италия ва Германия эса Киевни урушни янги ҳудудларга ёймасликка чақирди.

Франсия ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро эса Киев ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб, уруш кўлами кенгайиши учун жавобгарликни Россияга юклади.

UZBNEWS иловасида ўқиш