UZBNEWS

SpaceX’ga космик маълумотлар марказлари учун миллион сунъий йўлдош учиришга рухсат берилди

АҚШ Федерал алоқа комиссияси Илон Маскнинг SpaceX компаниясига орбитада бир миллион сунъий йўлдошдан иборат гуруҳни жойлаштиришга рухсат берди. Улар сунъий интеллект тизимлари учун зарур маълумотларни қайта ишлайдиган космик маълумотлар марказлари сифатида ишлатилиши режалаштирилган.

Литсензия шартларига кўра, компания гуруҳни жойлаштиришни 2033-йил ноябридан кечиктирмай бошлаши, 2035-йил ноябригача орбитада камида 100 минг аппарат, 2038-йил ноябригача эса рухсат этилган миқдорнинг ярми бўлиши керак. SpaceX барча миллион сунъий йўлдошни ҳақиқатда учириш ниятида экани ҳозирча номаълум, таққослаш учун, ҳозир орбитада 17 мингга яқин сунъий йўлдош бор.

Лойиҳани рақобатчилар, жумладан Амазонънинг сунъий йўлдош бўлинмаси танқид қилиб, компаниянинг бундай миқдордаги аппаратларни орбитага чиқара олишига шубҳа билдирган.

UZBNEWS иловасида ўқиш