UZBNEWS

Украина разведкаси: КХДР Россияга ҳарбий ёрдамни вақтинча чеклаган

Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси Шимолий Корея Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатишни вақтинча чеклаганини маълум қилди. Разведка матбуот хизматининг 26-ноябрь куни эълон қилган хабарига кўра, тегишли қарорни КХДР раҳбари Ким Чен Ин шахсан қабул қилган.

Киев маълумотларига кўра, кескинлик октябрь ойида Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденконинг Кремл Сеул ва Пхенян ўртасидаги кескинликни юмшатишга кўмаклашиши ҳақидаги баёнотидан сўнг юзага келган. Украина разведкаси октябрь охирида КХДР ташқи ишлар вазири Чхве Сон Хи бундай баёнотлар иттифоқчилик келишувлари моҳиятига мос келмаслигини билдирганини таъкидлаган.

Москва ва Пхенян бу маълумотга расман изоҳ бермаган, икки мамлакат расмийлари яқинда ўзаро «жанговар биродарлик» ҳақида гапирган эди.

UZBNEWS иловасида ўқиш