UZBNEWS

Чирчиқда одамларни буюртма асосида жазолаган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида фуқароларни буюртма асосида ўзбошимчалик билан жазолаб, уларга нисбатан зўравонлик қилиб келган уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди — ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ва вилоят ИИББ маълумотига кўра. «Ўғри» лақабли гуруҳ раҳбари ва унинг беш нафар шериги қўлга олиниб, барчасига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди. Аниқланишича, гуруҳга 2004-йилда туғилган, муқаддам ўғрилик учун судланган ва таэквондо билан шуғулланган шахс раҳбарлик қилган, қўлга олиш чоғида унинг ёнидан 1,8 грамм гашиш топилган.

Гумонланувчиларнинг уяли телефонларидан фуқароларга нисбатан зўравонлик ва «самосуд» ҳолатлари акс этган видеолавҳалар аниқланган. Гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг 112- ва 277-моддалари, раҳбарига эса қўшимча равишда 276-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

UZBNEWS иловасида ўқиш