Ўлимга ҳукм қилинган Шайх Ҳасина 16-декабрда Бангладешга қайтишини маълум қилди

Бангладешнинг собиқ бош вазири, 79 ёшли Шайх Ҳасина 16-декабрь, Ғалаба куни ватанга қайтишни режалаштирган, — деди унинг матбуот котиби. Ҳасина 2024-йил августида талабалар бошчилигидаги қўзғолон унинг 15 йиллик ҳокимиятига барҳам бергач, Деҳлига қочиб кетган ва кейинчалик сиртдан инсониятга қарши жиноятлар учун ўлимга ҳукм қилинган.
Дакка ҳукумати у қайтса, дарҳол ҳибсга олинишини ва ўлим жазоси ижро этилишини маълум қилган, Бангладеш ташқи ишлар давлат вазири Ҳумаюн Кобир эса уни фақат қўли кишанланган ҳолда қайтариш мумкинлигини айтган. Ҳасинанинг яқин ёрдамчиси Абу Обаидҳа Ариннинг сўзларига кўра, собиқ бош вазир Бангладеш ҳукуматидан Деҳлидан рейс ташкил этишни сўрамоқда, акс ҳолда тижорат рейсида ёки қуруқликдаги чегара орқали, ҳатто пиёда ҳам қайтишга тайёр.
Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги эса Ҳасинани экстрадиция қилиш сўрови белгиланган тартибда кўриб чиқилаётганини, ихтиёрий қайтиш эса алоҳида масала эканини билдирди.