Синдаров ва Гукеш ўртасидаги жаҳон чемпионлиги баҳсининг 3-ўйини дуранг

Жавоҳир Синдаров ва амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу ўртасидаги шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун баҳснинг 3-ўйини дуранг билан якунланди. Қарийб 5 соат давом этган партияда Синдаров ҳужумкор ўйин намойиш этди, Гукеш эса кучли ҳимояланиб, айрим вазиятларда қарши ҳужумга ўтди.
Бундан олдинги икки партия ҳам дуранг билан тугаган эди. Швейсариянинг Женева шаҳридаги БМТ Миллатлар саройида ўтаётган, мукофот жамғармаси 2,5 млн АҚШ доллари бўлган баҳс 14 ўйиндан иборат ва 12-декабргача давом этади.
Мусобақа низомига кўра, 27-ноябрь дам олиш куни бўлиб, 4-ўйин 28-ноябрь куни ўтказилади.