ЙИ саммити бюджет бўйича келишувсиз якунланди, етакчилар муросага бормади

Европа Иттифоқининг навбатдаги етти йиллик бюджети бўйича муроса топиш учун чақирилган саммит пайшанба куни келишувсиз якунланди. Европа Кенгаши раиси Антониу Коста таклиф қилган амалдаги нархларда 1,78 трлн евролик муросали лойиҳа дастлабки лойиҳадан 10 фоизга кам бўлиб, барча томонларнинг кескин қаршилигига учради.
Бюджетни қисқартириш тарафдори бўлган етти «тежамкор» давлат кичик гуруҳлардаги музокараларни бойкот қилди, Франсия президенти Эммануэл Макрон эса келишувга 31-декабргача эришиш кераклигини таъкидлади. Германия канслери Фридрих Мертс қисқартиришлар Коста таклиф қилган 204 млрд евро билан чекланиб қолмаслигини айтди.
«Ҳаммамиз Европани муваффақиятсизликка учрата олмаслигимизни биламиз, бизга 2028-йил 1-январдан янги бюджет керак», — деди Коста саммит якунидаги матбуот анжуманида.