Швеция Полша ва Даниядаги воқеалар сабабли Россия элчисини чақирди

Швеция Ташқи ишлар вазирлиги 26-ноябрь куни Россиянинг Стокголмдаги элчиси Сергей Беляевни чақирди, сабаб сифатида 20-ноябрда Полша ҳаво ҳудудининг бузилгани ва Дания махсус хизматларининг Россия режалаштирган суиқасднинг олди олингани ҳақидаги баёноти кўрсатилди. Суиқасд Кйивстонер тахаллуси билан танилган украиналик репер Алберт Василевга қарши тайёрланган.
Учрашувда вазирлик вакиллари Россия ҳаракатларини қоралади ва Швеция, Европа Иттифоқи ҳамда НАТОнинг Украинани қўллаб-қувватлашда давом этиш қатъиятини таъкидлади. «Швеция иттифоқчиларимиз — Полша ва Данияни тўлиқ қўллаб-қувватлайди.
Россиянинг Европада парокандалик келтириб чиқаришга уринишлари муваффақият қозонмайди» — деди вазир Мария Малмер Стенергард.