Батумида «Бешиктош» мухлислари Фаластин байроғи сабабли полиция билан тўқнашди

Грузиянинг Батуми шаҳрида бўлиб ўтган Европа лигаси ўйинида туркиянинг «Бешиктош» клуби мухлислари Фаластин байроғини ёйганидан сўнг Грузия полицияси билан тўқнашди, натижада Исроилнинг «Ҳапоэл Беэр-Шева» клубига қарши ўйин 26-дақиқада тахминан 30 дақиқага тўхтатилди. Туркия ОАВлари хабарига кўра, полиция трибунага кириб, мухлисларга қарши қалампир газидан фойдаланган, ўйин давом эттирилгач эса «Бешиктош» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
УЭФА ўйинни Туркия расмийлари Истанбул хавфсизлик сабабли уни қабул қила олмаслигини маълум қилганидан кейин Батумига кўчирган эди. Клуб полицияни «номутаносиб» куч ишлатишда айблади, Туркия футбол федерацияси эса воқеа юзасидан тергов ўтказилишини талаб қилишини билдирди.
Туркия ички ишлар вазири Мустафа Чифтчи грузиялик ҳамкасби билан гаплашган, Грузия ички ишлар вазири Сулхан Тамазашвили эса байроқларни УЭФА расмийлари мусодара қилганини айтган — дейилади хабарда.