UZBNEWS

Ўзмиллийбанк 2027-йилда кредитлар ҳажмини 43 трлн сўмга етказишни режалаштирмоқда

Президент Шавкат Мирзиёевга «Ўзмиллийбанк» аксиядорлик жамияти томонидан амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан ахборот берилди. Келгуси йилда банк ажратадиган кредитлар ҳажмини 43 триллион сўмга етказиш, жумладан, иқтисодиётнинг реал секторига 18 триллион сўм, инфратузилма лойиҳаларига 5 триллион сўм йўналтириш кўзда тутилмоқда.

Жорий йилда банк мижозларга жами 38,5 триллион сўм кредит ажратишни режалаштирган, молиялаштирилган лойиҳалар орқали 306 минг нафар битирувчининг бандлиги таъминлангани қайд этилди. Банкка бириктирилган 1 188 та маҳаллада 13 мингта микролойиҳа шакллантирилган бўлиб, улар учун 2,8 триллион сўм кредит йўналтириш ва 178 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш режалаштирилган.

Давлат раҳбари банк ресурсларини аввало юқори қўшилган қиймат яратувчи ва экспорт салоҳиятини оширувчи лойиҳаларга йўналтириш муҳимлигини таъкидлади, банк раҳбариятига тегишли топшириқлар берилди.

UZBNEWS иловасида ўқиш