Ғарбий соҳилда кўчманчилар фаластинлик оиланинг икки уйига зарар етказди

Исроиллик кўчманчилар босиб олинган Ғарбий соҳилдаги Наблус яқинидаги Жалуд қишлоғида фаластинлик Тубаси оиласига тегишли икки уйнинг пойдеворини қисман бузди. Кузатув камераларида кўчманчилар пайшанба куни тунги соат 1 атрофида икки қаватли уйларга булдозер олиб келгани қайд этилган.
Исроил армияси ҳужумни «жиддий жиноий ҳаракат» деб атаб, тергов бошланганини маълум қилди. Оила апрель ойидан бери ҳужумлар сабабли уйларини тарк этган ва суд қарорига қарамай уларга қайтолмаяпти, — дейди уй эгаларидан бири Ваэл Тубаси.
БМТ маълумотига кўра, сентябрдан буён талофат ёки зарар келтирган 400 дан ортиқ кўчманчилар ҳужуми қайд этилган.