UZBNEWS

Зеленский: АҚШ Яқин Шарққа эътибор қаратиб, Россияга етарли босим ўтказмаяпти

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШдан норозилигини билдириб, баллистик ракеталарга қарши Патриот тизимлари етказиб берилишидаги кечикишлар украиналикларнинг ҳаётига зомин бўлаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ Яқин Шарққа кўпроқ эътибор қаратмоқда ва тинчлик музокараларида Россияга етарлича босим ўтказмаяпти.

Зеленский Доналд Трампнинг Владимир Путинни қучоқлаган суратини «дўстим» деган изоҳ билан жойлашини «жуда ғалати» деб атади: «У агрессор ва қотил, у дўст бўла олмайди» — деди Украина президенти BBCga берган интервюсида. Унинг маълум қилишича, шу ой бошида Абу-Дабида бўлиб ўтган навбатдаги музокаралар сезиларли натижа бермаган, музокаралар декабрда давом этиши кутилмоқда.

UZBNEWS иловасида ўқиш