Германияда синагогаларга ҳужум тайёрлашда гумонланган икки ироқлик ушланди

Германиянинг Гейделберг ва Кёлн шаҳарларида 26-ноябрь куни Ироқнинг икки фуқароси синагогаларга, жумладан Кёлндаги синагогага ҳужум режалаштирган Эронпараст террорчилик ташкилотида иштирок этишда гумонланиб ушланди — дейилади Германия Федерал прокуратураси баёнотида. Тергов маълумотларига кўра, ушланганлардан бири Мостафа Ал-Р.
АҚШда терроризм айблови билан ҳибсга олинган Муҳаммад Ал-Саади билан таниш бўлиб, Ал-Саади АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан сўнг 2026-йил бошида тузилган ҲАЙИ гуруҳининг асосий шахсларидан бири ҳисобланади. Прокуратура маълумотига кўра, 2026-йил март охирида номаълум шахслар икки кеча кетма-кет Кёлн ва яна бир Европа шаҳридаги синагогалар томон, тахминан портловчи қурилмалар билан йўл олган, бироқ ҳужум амалга оширилмаган — ҳозирча аниқланмаган сабабларга кўра.
Шунингдек, 26-ноябрь куни учта федерал ерда 17 та обектда тинтув бошланди.