Испаниялик Эрнандес де Кос Европа Марказий банки раҳбарлигига номзод қилинди

Европа етакчилари Испания банкининг собиқ раҳбари Пабло Эрнандес де Косни Европа Марказий банкининг навбатдаги президенти лавозимига номзод қилиб кўрсатишга келишиб олди. У лавозимини тарк этаётган Кристин Лагард ўрнини эгаллайди.
Янги раҳбар тайинланиши банк юқори инфляция, қарз олиш харажатлари ва давлат қарзи муаммоларини ҳал этиш бўйича босим остида турган пайтга тўғри келмоқда.