UZBNEWS

Саудия Арабистонидаги Жазон нефт заводига ҳужумда бир киши ҳалок бўлди

Саудия Арабистонининг Қизил денгиз соҳилидаги Жазон шаҳрида жойлашган нефтни қайта ишлаш заводига ҳаво снаряди келиб тушиши оқибатида Непал фуқароси бўлган бир ишчи ҳалок бўлди, яна бир неча киши жароҳатланди — дейилади мамлакат Энергетика вазирлиги баёнотида. Пайшанба куни содир бўлган ҳужум ёнғинга сабаб бўлган ва заводнинг айрим фаолияти вақтинча тўхтатилган. Вазирлик ҳужумни ким амалга оширганини айтмаган, бироқ Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция зарбани Эрон қўллаб-қувватлайдиган ҳусийлар бергани ҳақида маълум қилди.

Коалиция кейинроқ ҳусийлар ҳужум учун фойдаланган баллистик ракета учириш мосламасини Яманнинг Ҳудайда вилоятида йўқ қилганини билдирди — дейилади коалиция вакили Туркий ал-Моликий баёнотида. Кунига 400 минг баррелгача хом нефтни қайта ишлашга мўлжалланган завод Яман чегараси яқинида жойлашган.

UZBNEWS иловасида ўқиш