Ле Пен ЙИ бюджетини Франсиядаги сайловдан олдин қабул қилишга уринишни танқид қилди

Европа Иттифоқи етакчилари пайшанба куни Брюсселда бўлиб ўтган саммитда блокнинг бюджети бўйича кескин баҳслашди. Ўта ўнг кучлар етакчиси Марин Ле Пен узоқ муддатли харажатлар режасини келгуси йилдаги Франсия президентлик сайловидан олдин тасдиқлаб олишга қаратилган уринишни танқид қилди ва уни «пинҳона» ҳаракат деб атади.
Европа Кенгаши раҳбари Антониу Кошта бюджет музокараларига етиб келгач, иштирокчиларга босимни кучайтирди. Музокараларда Германия харажатларни қисқартириш ҳамда Украинага ажратиладиган маблағлар юкини тақсимлашни талаб қилмоқда.