UZBNEWS

Илон Маск АҚШдаги ҳар бир болага SpaceX’ning иккитадан аксиясини ваъда қилди

Илон Маск АҚШдаги ҳар бир болага SpaceX’ning иккитадан аксиясини совға қилишини эълон қилди: биттаси компаниядан, иккинчиси шахсан ундан берилади. SpaceX аксиялари чоршанба куни 127,44 долларда ёпилган, бу эса ваъдани қарийб 18 млрд долларга баҳолайди.

Компания аксиялари келаси ойда ўтказилади, Маскнинг шахсий аксияси эса келгуси йил июнь ойида, унинг аксияларни сотиш бўйича чеклов муддати тугагач берилади — деб ёзди Маск X тармоғида. Эълон SpaceX АҚШ Федерал алоқа комиссиясидан космосдаги маълумотлар марказлари учун 1 миллион сунъий йўлдош жойлаштиришга рухсат олганидан бир неча соат ўтиб қилинди.

Америка астрономия жамияти бу қарордан тушкунликка тушганини билдириб, у тунги осмонни ўрганиш имкониятига жиддий путур етказишидан огоҳлантирди.

UZBNEWS иловасида ўқиш