АҚШда кучли бўронлар: юзлаб рейслар бекор қилинди, уйлар электрсиз қолди

АҚШнинг ҳар икки қирғоғида Шукрона куни байрам дам олиш кунлари бошланиши билан кучли бўронлар авж олди. Юзлаб авиарейслар бекор қилинди, Виржиния, Шимолий Каролина ва Ню-Жерси каби штатларда юз минглаб одамлар электр энергиясисиз қолди.
Кучли шамол уйларнинг томларини учириб кетган, тошқин сувлари кўчаларни босган. Маълумотларга кўра, бўронлардан юз минглаб киши зарар кўрган.