Буюк Британияга соф миграция 1997-йилдан бери энг паст даражага тушди

Буюк Британияга соф миграция 2026-йил июнигача бўлган бир йилда 77 минг кишини ташкил этиб, пандемия йилларини ҳисобга олмаганда 1997-йилдан бери энг паст даражага тушди — дейилади Миллий статистика бошқармаси ва Ички ишлар вазирлиги маълумотларида. Бу кўрсаткич бир йил олдинги 204 минг кишига нисбатан 62 фоиз кам, 2023-йил мартигача бўлган даврдаги 944 минглик энг юқори кўрсаткичдан эса 90 фоиздан ортиқ паст.
Ҳисобот даврида мамлакатга тахминан 738 минг киши келган, 661 минг киши эса кетган. Иммиграция 17 фоизга камайган, бунга Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган давлатлар фуқароларига ишлаш, ўқиш, оила аъзоларини олиб келиш ва бошпана сўраш учун рухсатлар камроқ берилгани сабаб бўлган.
Ички ишлар вазири Шабана Маҳмуд пасайишни ҳукумат сиёсатининг натижаси деб атади, мухолифатдаги консерваторлар эса буни аввалги ҳукумат ўзгаришлари билан боғлади.