X ижтимоий тармоғида 20 йилдан сўнг ота-она назорати функсияси пайдо бўлди

Илон Маскка тегишли X ижтимоий тармоғи (аввалги Twitter) ўсмирлар учун ота-она назорати функсиясини жорий қилди. 13 ёшдан 17 ёшгача бўлган фойдаланувчиларнинг аккаунтлари автоматик равишда «ҳимояланган режим»га ўтказилади: улар нозик контентни кўрмайди ва уларга мақсадли реклама кўрсатилмайди.
Ота-оналар фарзандининг платформада ҳафтасига қанча вақт ўтказишини кўриши, кунлик чеклов ўрнатиши, янги обуначиларни тасдиқлаши, муайян сўзларни филтрлаши ва фарзанди ким билан ёзишаётганини билиши мумкин. Шу билан бирга, ота-оналар ўсмирларнинг шахсий хабарларини ўқий олмайди, қидирув тарихини кўра олмайди, ўсмирларнинг ўзи эса аккаунтига қандай чекловлар қўйилганини кўра олади.
«Ота-оналар амалий воситаларни хоҳлайди, ўсмирлар эса ўсиш учун имкониятга лойиқ», — деб ёзди X хавфсизлик бўлими раҳбари Майкл ЎҲерлихи.