UZBNEWS

Ғазода бу қиш 1000 га яқин лагер ва бошпанани сув босиши мумкин

Ғазо сектори мунитсипалитетлари иттифоқи чоршанба куни бу қиш 1000 га яқин лагер ва бошқа бошпана жойларини сув босиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Иттифоқ маълумотига кўра, 200 минг эскирган чодирни алмаштириш зарур, 2 мингдан ортиқ шикастланган бино эса қулаш хавфи остида.

БМТ Гуманитар ишларни мувофиқлаштириш бошқармаси (ОЧА) ҳисоб-китобича, 1,36 миллион фаластинлик, яъни аҳолининг 65 фоизи чодир ва вақтинчалик бошпаналарда яшамоқда. 6-ноябрь кечқурун бошланган бўронда 12 соат ичида қарийб 70 минг чодирни сув босган, 8-ноябрь куни Дайр ал-Балаҳ жанубидаги лагерда қум тўсиғи чодирлар устига қулаши оқибатида беш киши, жумладан болалар ҳалок бўлган.

Европа Комиссияси чодирлар ҳануз юк машиналарида кутиб турганини, чунки Исроил уларни ва ўрнатиш ускуналарини киритишга рухсат бермаганини маълум қилди, Исроилнинг гуманитар ёрдамни мувофиқлаштирувчи COGAT идораси эса қишки дастур доирасида 100 мингга яқин чодир киритилганини билдирган.

UZBNEWS иловасида ўқиш