UZBNEWS

ЙИ санксиялари Герхард Шрёдерни Россиядаги лавозимидан маҳрум қилиши мумкин

Еврокомиссия Европа Иттифоқи фуқароларига Россия компанияларининг бошқарув органларида ишлашни тақиқлашни таклиф қилди, бу чора Германия собиқ канслери Герхард Шрёдерга ҳам тааллуқли бўлиши мумкин. Янги чеклов Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляен 23-ноябрда тақдим этган 22-санксиялар пакетига киритилган.

«Биз европаликларнинг Россиядаги компаниялар бошқарув органларида лавозим эгаллашда давом этишини тақиқлаймиз», — деди у. ЙИ юқори мартабали вакили немис нашрига бу тақиқ Шрёдерга ҳам тегишли эканини айтган.

Шрёдер 30-сентябрда Россиянинг «Гиперглобус» супермаркетлар тармоғи кузатув кенгашига аъзо бўлган эди.

UZBNEWS иловасида ўқиш