UZBNEWS

АҚШ судяси Трампнинг туғилиш орқали фуқароликка оид янги чекловларини тўсди

АҚШ федерал округ судяси Кристофер Купер чоршанба куни Доналд Трамп маъмуриятининг АҚШда туғилган айрим тоифадаги болаларни фуқароликдан маҳрум қилиш уринишини тўсиб қўйди. — Президент АҚШда туғилган ва унинг қонунларига бўйсунадиган болалар учун туғилиш орқали фуқароликка янги истиснолар ўйлаб топа олмайди, — дейилади суд қарорида.

Трамп август ойида чиқарган фармонлари билан «туғруқ туризми», халқаро ташкилотларда дипломатик иммунитетсиз ишлайдиган ота-оналарнинг болалари ва «душман чет эллик» деб таснифланган ота-онанинг фарзандларини нишонга олган эди. Бундан аввал июнь ойида АҚШ Олий суди Трампнинг туғилиш орқали фуқаролик бўйича дастлабки фармонини бекор қилган, сентябрда эса Мериленддаги суд ҳам худди шу сиёсатни тўхтатган эди.

Оқ уй вакили Лорен Бис қарорни «фаол судянинг навбатдаги ҳукми» деб атади.

UZBNEWS иловасида ўқиш