UZBNEWS

Тайсон Фюри Жошуа билан жангдан олдин руҳий саломатлиги бўйича текширилади

Британия бокс назорати кенгаши Тайсон Фюрининг шизофрения ташхиси ҳақидаги сўзларини ўрганмоқда, бироқ боксчининг Энтони Жошуа билан жангга рухсат олишига «анча ишонч» билдирмоқда. 38 ёшли Фюри Жошуа билан 11-декабрь куни Кардиффдаги «Principality» стадионида тўқнаш келиши режалаштирилган.

Жума куни чиқадиган Нетфлих ҳужжатли филмида у 2015-йилда Владимир Кличкони мағлуб этиб жаҳон чемпиони бўлганидан кейинги ойларда ўзига ва оиласига таҳдид қилувчи овозларни эшитганини айтади. «Агар тиббий муаммо бўлса, ким бўлишидан қатъи назар, ҳеч кимни рингга чиқармаймиз», — деди кенгаш бош котиби Роберт Смит.

Унинг сўзларига кўра, кечада иштирок этадиган барча боксчилар тиббий кўрикдан ўтади ва жавоб тез орада маълум бўлади.

UZBNEWS иловасида ўқиш