UZBNEWS

Трамп сайловдан олдин эълон қилинган YaIM маълумотларини сохта деб атади

АҚШ президенти Доналд Трамп Савдо вазирлигини оралиқ сайловлар олдидан иқтисодий ўсиш кўрсаткичларини атайлаб нотўғри эълон қилганликда айблади ва зудлик билан тергов ўтказишни талаб қилди. Вазирлик қошидаги Иқтисодий таҳлил бюроси чоршанба куни III чоракдаги йиллик ўсиш баҳосини 29-октябрда эълон қилинган 3,4 фоиздан 4,3 фоизга ошириб қайта кўриб чиққан эди.

«Бу кичик хато эмас, бу улкан ва атайлаб қилинган хато», — деб ёзди Трамп Truth Social тармоғида, айблови учун далил келтирмай. Трампнинг Республикачилар партияси 3-ноябрь сайловларида жиддий мағлубиятга учраган.

Бюро маълумотларни мунтазам равишда олдиндан белгиланган жадвал асосида янгилайди ва аввал дастлабки баҳоларда тўлиқ манба маълумотлари бўлмагани сабабли улар якуний рақамлардан фарқ қилиши мумкинлигини маълум қилган.

UZBNEWS иловасида ўқиш