Синдоров ва Гукеш ўртасидаги учинчи партия ҳам дуранг билан якунланди

Женевада бўлиб ўтаётган шахмат бўйича ФИДЕ Жаҳон чемпионати матчида ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров ва амалдаги Жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу ўртасидаги учинчи партия ҳам дуранг билан якунланди. 26-ноябрь куни ўтказилган баҳсда Синдоров оқ, Гукеш эса қора доналарда ўйнади ва 60-юришда вазият уч марта такрорлангани сабабли ўйин дуранг билан тугади.
Матчнинг аввалги икки партияси ҳам дуранг билан якунланган бўлиб, умумий ҳисоб 1,5:1,5 ни ташкил этмоқда. Тўртинчи партия 28-ноябрь, шанба куни Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.
Матч 14 та партиядан иборат бўлиб, 12-декабрга қадар давом этади, биринчи бўлиб 7,5 очко тўплаган шахматчи чемпион бўлади — турнирнинг мукофот жамғармаси 2,5 миллион долларни ташкил этади.