UZBNEWS

Гвинея-Бисауда президентлик сайлови икки йилга, 2028-йил ноябрига қолдирилди

Гвинея-Бисау ҳарбий раҳбарияти 6-декабрга белгиланган президентлик ва парламент сайловларини 2028-йил ноябрига кўчирди. Тегишли фармонни пайшанба куни ўтиш даври президенти, генерал-маёр Орта Инта-а имзолади.

Сайловни ўтказиш учун зарур техник, моддий ва молиявий шароитлар етарли эмас — дейилади фармонда. Армия ўтган йил ноябрида ҳокимиятни эгаллаб, президентлик сайловини тўхтатган ва янги муддатга сайланишга интилган амалдаги президент Умаро Сисоко Эмбалони ағдарган эди.

Ғарбий Африка давлатлари иқтисодий ҳамжамияти (ЭКОВАС) фуқаролик бошқарувига қайтиш учун қисқа, аниқ тузилган ва шаффоф ўтиш даврини талаб қилган эди.

UZBNEWS иловасида ўқиш