Қозоғистон ССВ мамлакатда янги вирус тарқалгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда янги вирус тарқалгани ҳақидаги хабарларни рад этди, касалланиш ҳолатлари кўпайишини ЎРВИ ва гриппнинг мавсумий тарқалиши билан изоҳлади. Тиббиёт муассасалари одатдаги тартибда ишлаяпти — дейилади вазирлик ахборотида.
Бундан олдин Қозоғистон ОАВда Олмаота аҳолиси юқори иситма ва узоқ давом этадиган йўталдан шикоят қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган, шундан сўнг Россиянинг «Роспотребнадзор» идораси 21-ноябрь куни Қозоғистон ССВдан эпидемиологик вазият ҳақида маълумот сўраган. «Роспотребнадзор» Россияда ҳам илгари маълум бўлмаган хавфли вируслар аниқланмаганини билдирди.
Идора маълумотига кўра, ЎРВИ ва грипп билан касалланиш ҳолатлари кўпайган бўлса-да, бу мавсум учун одатий кўрсаткич ҳисобланади.