Ғазо таълим вазирлиги: ноябрь бошидан Исроил зарбаларида 16 ўқувчи ҳалок бўлди

Ноябрь бошидан буён Исроил зарбалари натижасида Ғазода камида 16 нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди — дейилади Ғазо таълим вазирлиги баёнотида. Баёнот чоршанба куни тонг саҳарда Ғазо шаҳрининг ғарбидаги турар жой хонадонига берилган ҳаво зарбасида 15 ва 13 ёшли опа-сингил Юсра ва Жана Абу ал-Уфнинг ҳалок бўлишидан сўнг эълон қилинди.
Вазирлик маълумотига кўра, зарбада қизларнинг ота-онаси ҳам ҳалок бўлган, бир неча киши жароҳатланган; отаси Шимолий Ғазода ҲАМАСнинг ички хавфсизлик хизмати директори бўлган. Пайшанба куни сулҳга қарамай Ғазода Исроил ҳужумлари оқибатида камида тўққиз фаластинлик ҳалок бўлди — дея хабар берди соғлиқни сақлаш расмийлари.
YuNISEF маълумотларига кўра, Ғазодаги мактаб биноларининг 98 фоизи зарар кўрган.