Жанубий Корея Олий суди Юн Сок Ёлни ёлғон гувоҳлик айблови бўйича оқлади

Жанубий Корея Олий суди собиқ президент Юн Сок Ёлга нисбатан ёлғон гувоҳлик бериш айблови бўйича чиқарилган оқлов ҳукмини ўз кучида қолдирди. Бу ҳарбий ҳолат эълон қилгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган собиқ президентга нисбатан узил-кесил кучга кирган илк оқлов ҳукми бўлди.
Прокуратура Юннинг 2025-йил ноябрда собиқ бош вазир Ҳан Док Су устидан ўтказилган судда вазирларни йиғиш режаси ҳақида берган кўрсатмаларини ёлғон деб ҳисоблаган. Судялар уни айбдор деб топиш учун етарли далиллар йўқлигини таъкидлади: «Айбланувчининг айбдор эканига шубҳа бўлса ҳам, етарли далилларсиз уни айбдор деб топиш мумкин эмас» — дейилади суд қарорида.
Юн Сок Ёл 2024-йил 3-декабрда ҳарбий ҳолат эълон қилган, 2026-йил 19-февралда эса исёнга ундаганлик учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.