Марлборо ишлаб чиқарувчиси Алтриа Империал Брандсъни сотиб олишни кўриб чиқмоқда

АҚШнинг Алтриа тамаки компанияси британиялик рақобатчиси Империал Брандсъни сотиб олиш учун таклиф киритиш имкониятини кўриб чиқаётганини маълум қилди, таклиф берилса, у фақат нақд пулда бўлиши эҳтимоли бор. Хабардан сўнг Империал Брандс аксиялари 14 фоиздан зиёд қимматлаб, 2017-йилдан бери энг юқори даражага чиқди ва компания қиймати тахминан 26 млрд фунт стерлинггача ошди.
Британия қоидаларига кўра, Алтриа 24-декабрь соат 17:00 гача расмий таклиф бериш ёки ниятидан воз кечишни эълон қилиши лозим. Алтриа, шунингдек, Империал бизнесининг бир қисмини сотиб олиш бўйича учинчи томон билан музокара олиб бораётганини маълум қилди.
Империал Брандс эса Алтриа ёки учинчи томондан ҳеч қандай мурожаат ёки таклиф олмаганини билдириб, директорлар кенгаши ҳар қандай таклифни кўриб чиқишини қайд этди — дейилади компания баёнотида.