UZBNEWS

Токаев TikTok’ni ёшлар миясини ўлдирадиган даҳшатли нарса деб атади

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Токаев TikTok платформасини, айниқса, ёш йигит-қизларнинг миясини ўлдирадиган даҳшатли нарса деб атади. У бу фикрни Москвадаги АИ Жоурней конференсиясидан сўнг сунъий интеллект соҳасидаги ёш истеъдодлар билан учрашувда билдирди.

Токаев қишлоқ аҳолисини интернетдан ўз манфаати йўлида фойдаланишга ўргатиш зарурлигини таъкидлаб, смартфондан тўғри фойдаланилса, қишлоқ ёки овулда ўтириб ҳам пул топиш мумкинлигини айтди. — Мен мана шуни халқ рақамли иқтисодиёти деб атайман, — деди у.

Маълумот учун, TikTok фаолияти Қозоғистонда тақиқланмаган, президент эса ўтган октябрда МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгашида ҳам ёшлардаги «TikTok менталитети» ҳақида гапирган эди.

UZBNEWS иловасида ўқиш