UZBNEWS

АҚШ армияси Аёвада қўрғошин азидининг бутун захирасини портлатиб йўқ қилди

АҚШ армияси Аёва штатидаги Миддлтаун ўқ-дори заводида портловчи моддалар ишлаб чиқаришда қўлланадиган 5 тонна қўрғошин азиди, яъни мамлакатдаги бутун захирани бошқариладиган портлатиш орқали йўқ қилди. Дастлабки текширувларга кўра, заҳарли чанг яқин атрофдаги уйлар ва фермаларга тарқалмаган, АҚШ Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги ҳавода қўрғошин аниқламаган.

Армия маълумотига кўра, икки портлаш 68 бочканинг барчасини йўқ қилган ва иккиламчи портлашларга сабаб бўлмаган. Март ойидаги текширувда модда қисман кристаллашгани ва совуқда ўз-ўзидан портлаш хавфи борлиги аниқланган эди.

Шунга қарамай, мутахассислар одамлар учун хавф йўқлигини аниқлаш учун сув, ферма ва уйлардан олинган намуналарни лабораторияда текшириш зарурлигини таъкидламоқда, бу кунлар ёки ҳафталар талаб қилиши мумкин.

UZBNEWS иловасида ўқиш