Буюк Британия ЙИ билан келишувни жорий этиш бўйича қонун лойиҳасини киритди

Буюк Британия ҳукумати 26-ноябрь куни ЙИ билан ўтган жума куни эришилган келишувни қонунлаштириш учун «харажатларни қисқартириш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини парламентга киритди. Ҳужжат вазирларга келгусида Брюссел билан янада яқинроқ алоқаларни янги «ҳамкорлик шартномалари» орқали жорий этиш ваколатини беради, бироқ ягона бозор, божхона иттифоқи ёки ЙИга тўлиқ қайтиш бундан мустасно.
Озиқ-овқат ва ичимликлар экспортини осонлаштириш ҳамда эмиссиялар савдосига оид келишувлар 2028-йилда кучга киради. Келишувга кўра, Буюк Британия ЙИнинг тегишли қоидаларини ишлаб чиқишда маслаҳат бериш ҳуқуқига эга бўлади, аммо овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмайди.
Асосий музокарачи Ҳамиш Фолконернинг сўзларига кўра, келишув қишлоқ хўжалиги экспортини тахминан 16 фоизга ошириб, 2040-йилга бориб иқтисодиётга йилига 5,1 млрд фунт стерлинггача қўшиши мумкин.