UZBNEWS

Россия ва Украина ҳалок бўлган ҳарбийлар жасадларини яна алмашди

Россия ва Украина урушда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг жасадларини навбатдаги марта алмашди: Украина 250 нафар, Россия эса 22 нафар ҳарбийнинг жасадини қабул қилиб олди. Алмашинув Беларус ва Украина чегарасида, АҚШ воситачилигидаги уч томонлама музокаралар қайта бошланганидан сўнг ўтказилди, — деб хабар берди Беларуснинг BelTA давлат агентлиги 26-ноябрь куни.

Россия томони қайтарилган барча жасадлар украиналик ҳарбийларга тегишли эканини даъво қилмоқда, — дейилади Украинанинг УНИАН агентлиги хабарида. Украинадаги терговчилар ва суд-тиббиёт экспертлари ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш учун зарур текширувларни ўтказади.

Олдинги алмашинув 22-октябрда бўлиб ўтган, ўшанда Киев 252 та, Москва эса 25 та жасадни олган эди.

UZBNEWS иловасида ўқиш