Германия ТИВ раҳбари Россия–Украина уруши географияси кенгайишидан огоҳлантирди

Германия ташқи ишлар вазири Ёханн Вадефул Украина кемаларига Ўрта ер ва Болтиқ денгизларида ҳужум қилганидан сўнг уруш географияси кенгайишига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади. — Украинанинг ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқи шубҳасиз ва биз Украинани қўллаб-қувватлаймиз, аммо можаро географик жиҳатдан кенгаймаслиги керак, — деди у 26-ноябрь куни Берлинда. Вазир можарони локаллаштириш, ҳар қандай эскалациядан қочиш ва Болтиқ денгизи минтақасида кема қатнови ҳамда атроф-муҳитга таҳдиднинг олдини олиш зарурлигини қайд этди.
Бундан аввал Украина президенти Владимир Зеленский Ливия қирғоқлари яқинида денгиз дронлари ёрдамида Россиянинг «Меркурий» корвети чўктирилганини маълум қилган эди. 25-ноябрь куни Италия расмийлари ҳам Ливия сувларида рус кемаларига ҳужум хато бўлганини Украинага билдирган.