UZBNEWS

Аҳоли даромадларини ошириш бўйича бир ҳафта ичида қарор лойиҳаси тайёрланади

Тегишли вазирлик ва идораларга экспертларни жалб қилган ҳолда бир ҳафта ичида аҳоли даромадларини оширишга қаратилган қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш топширилди, — деди камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Зоҳидов Ўзбекистон 24 телеканалига берган интервюсида. Унинг сўзларига кўра, йил якунигача камбағаллик даражасини 3 фоиздан пастга тушириш режалаштирилган, тўртинчи чоракнинг ўзида бу йўналишга 3 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилган.

Вазирнинг таъкидлашича, тизим 2027-йилда фавқулодда ишлаш режимига ўтиб, асосий эътиборни аҳоли даромадларини оширишга қаратади. Келгуси йилда микро, кичик ва ўрта бизнес яратадиган иш ўринлари, юқори даромадли иш жойлари улуши ва кичик бизнес ўсиши бўйича мақсадли кўрсаткичлар белгиланади.

2030-йилгача ўрта даромадли аҳоли улушини 90 фоиздан ошириш мақсад қилинган.

UZBNEWS иловасида ўқиш