У-17 жаҳон чемпионати: Ўзбекистон Италияга 1:3 ҳисобида ютқазди

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Қатарда ўтаётган 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи сўнгги ўйинида амалдаги Европа чемпиони Италияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Италияликлар учала голни биринчи таймдаёқ урди, 66-дақиқада рақиб футболчиларидан бири майдондан четлатилгач, 75-дақиқада Суҳроб Садиржонов ҳисобни қисқартирди.
Сергей Чигодаев шогирдлари гуруҳ босқичини 3 очко ва 8:7 тўплар фарқи билан якунлади. Мусобақа низомига кўра, 1/16 финалга учинчи ўринни эгаллаган саккизта энг яхши жамоа ҳам чиқади, шу боис терма жамоанинг имконияти сақланиб қолмоқда.
Плей-оффнинг биринчи босқичи ўйинлари 30-ноябрь ва 1-декабрь кунлари бўлиб ўтади.