Йил бошидан Ўзбекистонга ўқиш учун қарийб 58 минг чет эллик келди

Йил бошидан буён Ўзбекистонга таълим олиш мақсадида қарийб 58 минг чет эл фуқароси келган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 баравар кўп. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич бўйича Туркманистон ва Ҳиндистон етакчилик қилмоқда.
Жорий йилнинг ўн ойида ўқиш учун келган чет элликлар сони 2025-йилнинг бутун давридагидан ошиб кетган, ўтган йили бу кўрсаткич 39,7 минг кишини ташкил этган эди. Шу билан бирга, тўққиз ойда хорижга ўқишга кетган ўзбекистонликлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан учдан бир қисмга камайган.